🎉Фарғона шаҳрида IMZO фабрикасининг франшизаси ва шоуруми очилди
30.04.2024
👏Замонавий талаблар ва Евростандарт асосида юқори сифатли ром ҳамда эшиклар ишлаб чиқарувчи IMZO фабрикасининг Фарғонадаги франшизаси иш бошлади.✅Бугун шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлиги, AKFA компанияси ва IMZO фабрикасининг масъуллари иштирок этиб, юқори технологик заводнинг шарт-шароитлари, ишлаб чиқариш қуввати ва маҳсулотлар ассортименти, шунингдек, шу ҳудудда иш бошлаган IMZO шоуруми билан танишдилар.
🔹Ушбу корхонанинг иш бошлаши замонавий ром ва эшиклар бўйича нафақат ички талаб ва эҳтиёжларни қондириш, балки экспортни ўстиришга ҳам хизмат қилади.
📌Маълумот учун: IMZO фабрикасининг Фарғонадаги франшизасининг умумий майдони 6500 квадрат метр, корхонага Туркия ва Европа давлатларидан келтирилган юқори технологик линиялар ўрнатилган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 180 минг квадрат метрни ташкил этади. Ҳозирда франшизада 50 та иш ўринлари яратилган.
Biz bilan bog‘lanish
Kontakt ma'lumotlar
Savollaringiz bormi? Biz bilan bog‘laning yoki murojaatingizni qoldiring. Menejer siz bilan bog‘lanadi!